Мбаппенинг "Реал Мадрид"даги дебюти кечикиши мумкин
"AS" нашри хабарига кўра, клуб бурун операциясини Европа чемпионати якунига кўчириш қарорини тушунади ва Франция федерациясига ҳам, футболчига ҳам ҳеч қандай талаб қўймасдан, буни хотиржам қабул қилади. Мадридда улар Франция терма жамоаси шифокорларига ишонишади, агар франсузлар турнир финалига чиқса, ташвиш пайдо бўлиши мумкин. Сабаби, операцияни июль ойининг иккинчи ярмига қолдириш керак бўлади, бу эса тикланиш жараёнини кечиктиради.
Испанлар ҳужумчининг клубдаги расмий дебюти 14 август куни УЭФА Суперкубоги учун "Аталанта"га қарши ўйинда бўлиб ўтишини режалаштирмоқда. "Евро-2024" финали 14 июль куни бўлиб ўтади.
Тиббиёт мутахассисларининг таъкидлашича, умумий синишнинг реабилитацияси камида уч ҳафта давом этади ва тўлиқ тикланиш учун тўрт-беш ҳафта керак бўлади.
Мбаппенинг "Сантьяго Бернабеу"даги тақдимотига келсак, бу ҳар қандай ҳолатда ҳам операция олдидан бўлиб ўтади. Тақдимот санаси Франциянинг Евродаги якунига қараб белгиланади.
Фикрлар