Медаллар кўп бўлди...

Тошкент шаҳрида Енгил атлетика бўйича U18 V Осиё чемпионати якунланди. Ёшлар чемпионати 27 апрелдан 30 апрелгача Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Хитой, Ҳиндистон ва Қозоғистондан кейин тўртинчи ўринни эгаллади ва 12 та медаль – 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

photo_2023-05-01_20-12-19

Чемпионат доирасида 40 турдаги дастурлар бўйича 41 та совринлар тўплами ўйналди. Катта фарқ билан биринчи ўринни Хитой терма жамоаси эгаллади – 15 та олтин, 7 та кумуш ва 2 та бронза, Ҳиндистон жамоаси иккинчи ўринда – 6 та олтин, 11 та кумуш ва 7 та бронза ҳамда Қозоғистон 3 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медаль билан учинчи ўринни банд этди.

photo_2023-05-01_20-12-15

Бизнинг енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакрашда 13,99 м натижа билан янги мусобақа рекордини ўрнатиб, узунликка сакрашда 6.22 м натижа билан кумуш медални қўлга киритиб, U18 ва U20 ёш тоифаларида жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири эканлигини яна бир бор исботлади.

Баландликка сакраш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси спортчиси Девдавс Исмоилов Ўзбекистоннинг янги номига айланди, у биринчи уринишда 2,06 м баландликни забт этиб, 5 см устунлик билан асосий рақиблари шри-ланкалик Нилипул Пехесар, жанубий кореялик Ким Хён Сик ва вьетнамлик До Ҳоанг Нгиани ортда қолдирди.

photo_2023-05-01_20-11-40

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ёш спортчилар учун бундай даражадаги спорт мусобақаси илк бор ўтказилмоқда. Чемпионатга тайёргарлик Осиё енгил атлетика ассоциацияси, Осиё мамлакатлар енгил атлетика федерациясининг раҳбарлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ёрдамида ташкил этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!