Мэдисон Киз Лондонда қоқилди
Ads

Америкалик теннисчи Мэдисон Киз Англия пойтахтида ўтаётган Уимблдон мусобақасининг иккинчи даврасидаги тўсиқдан ўта олмади.

Мэдисон мазкур босқичда словениялик Полона Херцогга қарши кортга чиқиб, якунда 6:2, 6:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Херцог нуфузли чемпионатнинг яккалик баҳслари учинчи даврасида америкалик Кори Гоффга қарши кортга чиқадиган бўлди.