Мэдисон Кизнинг қўли баланд келди
Ads

Америкалик теннисчи Мэдисон Киз ва япониялик Мисаки Дои Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг илк босқичида ўзаро тўқнаш келди.

Мэдисон Америка очиқ чемпионатининг ушбу учрашувида Мисакини 7:5, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Энди "US Open мусобақасининг иккинчи даврасида Киз хитойлик Чжу Линь билан куч синашади.