Мексика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин муаммолар етарли эканини билиб олдик"

Мексика ва Ўзбекистон ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик баҳси 3:3 ҳисоби билан ўз ниҳоясига етди. 

Дастлаб, 18-дақиқада Бобир Абдихолиқов боши билан гол уриб, ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Рауль Хименес имкониятларни тенглаштириб қўйди. Тайм сўнггида эса Азизбек Турғунбоев ватандошларимизни олинга олиб чиқди. Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мексикаликлар 2 та гол урди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Отабек Шукуров супер голи билан жамоани қутқариб қолди.

Учрашувдан сўнг мексикаликлар бош мураббийи Хайме Лозано матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар доим яхшиланиши керак бўлган нарсалар бор. Биз "Олтин кубок"да атиги 2 та гол ўтказиб юборгандик, охирги икки ўртоқлик ўйинида эса бешта гол қабул қилиб олдик. 

Улар бизга кам ҳужум қилиб, кўп жазолаб кетишяпти. Шу камчилик бизга қимматга тушиши мумкин. 

Биз ушбу икки баҳсдан ҳар бир футболчининг имкониятларини баҳолаб олишимиз керак эди. Ўзбекистонга қарши беллашувдан кейин муаммолар етарли эканини билиб олдик ва энди бу борада кўпроқ тайёргарлик олиб боришимиз лозим.  

Рақиб сафида якунлашда кучли бўлган футболчилар борлигини билардик. Улар учрашув мобайнида ҳам бизни қийнаб қўя олишди. Осиёлик футболчилар тўп билан ва тўпсиз яхши ҳаракат қилишди, шунингдек, улар тактик ўзгаришларда хатога йўл қўймагани эътиборга молик", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!