Мексика ғалабасидан кейин Гвадалахарада тартибсизликлар юз берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мексиканинг Эквадор устидан қозонган ғалабасидан кейин Гвадалахара шаҳрида оммавий тартибсизликлар келиб чиқди.

ТАСС хабарига кўра, тартибсизликлар оқибатида камида 48 нафар шахс ҳибсга олинган, икки нафар полиция ходими жароҳат олган.

Маълум қилинишича, ўйинни оммавий экранларда томоша қилиш учун тахминан 160 минг нафар мухлис йиғилган. Беллашув тугагач, шаҳар маркази ҳамда ФИФАнинг расмий фан-зонасида вандализм ҳолатлари ва полиция билан тўқнашувлар юз берган.

Агрессив кайфиятдаги мухлислар тўсиқларни бузиб ўтишган. Шу сабабли ҳуқуқ-тартибот органлари кўздан ёш чиқарувчи газ қўллашга мажбур бўлган. Тиғизлик ва тўқнашувлар натижасида ўнлаб одамлар тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Халиско штати ва Гвадалахара шаҳар маъмурияти Мексика терма жамоасининг 1/8 финал учрашуви олдидан хавфсизлик чоралари янада кучайтирилишини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!