Мексика кортларида теннис маликалари сараланмоқда

Акапулькода WTA томонидан ташкил этилган халқаро турнирда теннис маликалари сараланмоқда.

Мусобақанинг биринчи даврасида германиялик Татьяна Мариа ва швейцариялик Штефани Фогеле ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Штефани рақиби устидан 6:2, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Abierto Mexicano Telcel - 2018" турнирининг иккинчи даврасида Фогеле грециялик Мария Саккари ва испаниялик Лара Арруабаррена учрашуви ғолибига қаршри кортга чиқади.

Sports.uz