Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши ассистентга айланди

CHERY AUTO

"Коринтианс" ҳужумчиси Мемфис Депай Финляндияга қарши (4:0) ЖЧ–2026 саралаш учрашувида икки голли узатма амалга оширди ва Нидерландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши ассистент бўлди.

Tecno

Энди Депай ҳисобида 35 та голли пас мавжуд. У ўйин олдидан Уэсли Снейдер билан бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни бўлишиб турганди (33 ассист).

Бундан ташқари, Мемфис пенальтидан ҳам бир гол урди. Шу тариқа, 54 гол билан у Нидерландия тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Аввалги рекорд Робин ван Персигa тегишли эди (50 гол).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!