Мен дунёда энг зўрларидан бириман!
“Арсенал” ҳимоячиси Вильям Салиба ўзининг ҳозирги даражасини жуда юқори баҳоламоқда. Унинг фикрича, айни пайтда жаҳоннинг энг зўр марказий ҳимоячиларидан бири бўлиб турибди.
- Мен ҳозирга қадар, айниқса, ўтган мавсумда тўғри йўналишда ҳаракат қилди. Барча ҳаракатларим жаҳондаги энг яхши марказий ҳимоячи бўлишга қаратилган. Ҳозир энг зўрларидан бириман.
Энг зўри бўлиш учун бир неча совринларни ютиш керак. Менга айнан мана шундай ютуқлар етишмаяпти. Футболда совринларга эга бўлсанг, энг яхши ўйинчи сифатида тан олинасан. Совринлар йўқ экан, энг зўри бўлолмайсан, - деди Вильям Салиба.
Салиба “Сент-Этьен” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. “Арсенал” ҳимоячини 2019 йили 30 миллион еврога харид қилган. Истеъдодли футболчи кейинчалик тажрибасини ошириш мақсадида “Ницца” ва “Марсель”га ижарага берилди.
Вильям 2022 йилдан бери “канонирлар”нинг асосий таркибида тўп тепиб келмоқда. У Франция терма жамоасида 23 та учрашувда иштирок этган.
Фикрлар