“Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Пойтахтимизда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

14 январ куни ўтказилиши режалаштирилган ушбу тадбир “Ҳумо Арена” спорт мажмуаси атрофидаги трассада бўлиб ўтади. Айнан шу ерда оммавий югуриш мусобақаси старти ва финиш майдончаси ўрнатилади. 

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси дастурида иштирокчилар 3 км, 10 км ва 1 км масофада “Фамилй Рун” оилавий оммавий югуриш йўналишида ўз омадларини синаб кўрадилар. Шунингдек, ҳаваскор югурувчилар шахсий мусобақаларда иштирок этса, идоравий тузилмалар учун эса жамоавий баҳслар ташкил этилади. 14 январ куни иштирокчиларнинг йиғилиши соат 07:00да бошланади. Мусобақага эса 08:00 да старт берилади. 

Маълумот учун, “Мен Ғолиб” кубоги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратуранинг вакилларидан ташкил топган 8 та жамоа ўртасида ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!