“Мен ҳеч қачон “Барса”ни бошқармайман!”

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ўзи ҳеч қачон қабул қилмайдиган жамоалар борлигини тан олди.

- Мен ҳеч қачон “Барселона” бош мураббийи бўлмайман. Бунинг иложиси йўқ. Бу мен учун принципиал масала. Шунингдек, “Марсель”ни ҳам бошқармайман, - деди Маурисио Почеттино.

Аргентиналик мутахассис 2009-2012 йиллар давомида Каталониянинг яна бир клуби – “Эспаньол”ни бошқаргани учун уларнинг ашаддий рақиби бўлган “Барселона”ни бошқариш таклифини рад этиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!