Мен Ислом Махачевни нокаутга учратаман

  • 04.02.2026 12:55
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Майкл Моралес UFC чемпиони Ислом Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақидаги гапирди.

"Чемпионликни тортиб олиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Бу менинг орзуим ва устувор вазифам. Кимга қарши чиқишимнинг аҳамияти йўқ. Агар рақибим Ислом Махачев бўлса, уни нокаутга учратаман", - дея эквадорликнинг сўзларини келтирди "ММА Junkie".

Эслатиб ўтамиз, Майкл Моралес "UFC 322" турнирида Шон Брэдини 1-раунддаёқ техник нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!