Мен “Реал”да синдим!

“Бетис” таркибида Испания чемпионатининг энг кучли футболчилари қаторига қўшилган Иско “Реал”даги муваффақиятсизликлар учун ўзи айбдор эканини ва буни вақт ўтиши билан тушуниб етганини таъкидлади.

- “Реал”да синиб қолдим. Вазиятни ўнглаш, ҳаммасига сабр қилиш учун руҳан кучим етмай қолганди. Ўзимни клуб қурбони, деб юрган эдим. Аслида бундай эмас экан.

Ўша пайтда ўйнаш иштиёқи қолмаганди. Асосий таркибга кириш учун курашишни ҳам истамасдим. Ҳозир ҳаммасини тушуниб етди ва афсусдаман. Буни анча вақт ўтгандан кейин айтяпман.

Айни пайтда футболдан баҳра олиб, ёш боладан мазза қиляпман, - деди Иско.

Иско “Реал”га 2013 йили “Малага”дан ўтган эди. 2022 йили Мадридни тарк этиб, “Севилья”га ўтди. Бу жамоада тўрт ой ўйнаганидан кейин Андалусиядан ҳам кетди.

Ярим йил жамоасиз қолган Иско ўтган ёз “Бетис”дан қўним топди. Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, олтита гол ва бешта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!