Мен “Реал”дан кетаман!

“Реал”нинг 34 ёшли марказий ҳимоячиси Начо Фернандес клуб раҳбариятини жамоадан кетиши ҳақида огоҳлантирди.

Marca нашрининг маълум қилишича, тажрибали футболчи ёзда мадридликлар билан шартномаси якунланганидан кейин клубни тарк этишга қарор қилган.

Начо “Қироллик клуби” тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий таркибга 2012 йили қабул қилинган ҳимоячи бутун фаолиятини “Реал” сафида ўтказди. У ҳозирга қадар барча турнирларда 355 маротаба майдонга тушиб, 16 та гол ва 9 та ассист қайд этган.

Начо Фернандес ҳимоянинг маркази ва ҳар икки қанотида ҳам муваффақиятли ўйнай олади.

34 ёшли футболчи “Реал” сафида жами 24 та совринни қўлга киритган. Европанинг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигасида беш марта бош соврин соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!