Менди "Сити" устидан судда ғалаба қозонди
Бенжамин Менди "Манчестер Сити" устидан судда ғалаба қозонди.
2023 йилнинг ноябрь ойида "шаҳарликлар" ҳимоячиси меҳнат судига даъво аризаси билан чиққанди. У 2021 йилда зўрлашда айбланганидан кейинги маошини талаб қилмоқда. Футболчи барча моддалар бўйича айбсиз, деб топилди.
Француз ушбу иш бўйича бўлиб ўтган судда ғалаба қозонди. Менди "шаҳарликлар"дан 11 миллион фунт талаб қилган ва бу сумманинг катта қисмини олади. Футболчининг талаблари тўлиқ қондирилмади. Сабаби, у 5 ойга яқин вақт ҳибсда эди.
Тўловнинг аниқ миқдори томонлар ўртасида аниқлаб олинади. Агар келишув амалга ошмаса, миқдор кейинги судларда аниқланади.
Фикрлар