Менга Мария Шарапова ёқади

 
Олимпия ўйинларида ғалаба қозониб, мухлису мутахассислар эътиборига тушган Пуэрто-Рико теннисчиси Моника Пуиг ана шундай деди.
 
- Олимпия ўйинларидан кейин ҳаёт тарзим ўзгариб кетди, - деди Моника Пуиг. - Ман таниқли шахсга айландим ва доим эътибордаман. Бунинг яхши томони машҳурлигим орқали одамларга ёрдам бера оламан. Лекин хотиржам дам олиш учун имкониятни йўқотдим.
 
Пуиг айни пайтда Мария Шараповага қарши ўтказиладиган кўргазмали учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.
 
- Мария билан теннис мухлисларига шоу кўрсатиб берамиз, - деди Моника Пуиг. - Шарапова билан Рим турнирида ўйнаганман. Менга Мариянинг теннис кортида ўзини тутиши, шиддатли ўйини ёқади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!