Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мени АПЛга қайтаринглар!

Яхши вариант чиқди

«Ливерпуль»га тегишли бўлган, ҳозирда эса ижара асосида Испаниянинг «Валенсия» жамоасида тўп суриб келаётган ярим ҳимоячи Харви Эллиот яқин орада Англия премьер-лигасидаги бошқа клуб сафига ўтиши мумкин.

Football Insider нашри хабарига кўра, 23 ёшли футболчи хизматларига «Лидс» клуби жиддий қизиқиш билдирган. Манба маълумотича, эҳтимолий трансфер қишки ойна – январдаёқ амалга ошиши мумкин. Айтилишича, «Валенсия» Эллиот билан тузилган ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни режалаштираётган бир пайтда, «Ливерпуль» ҳам футболчини келажак режаларида кўрмаяпти. Шу билан бирга, яримҳимоячининг ўзи ҳам Англия премьер-лигасидаги бошқа жамоага доимий шартнома асосида ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда Эллиот Ла Лига доирасида бор-йўғи олти ўйинда майдонга тушди ва ҳалигача гол ёки голли пас билан ажралиб тура олгани йўқ. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 18 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ