Мени “Барса”га қайтаринглар!
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасида ўйнаётган португалиялик ҳимоячи Жоау Канселу “Барселона” қайтишни истаяпти.
Бу ҳақда Diario Sport хабар тарқатди.
30 ёшли футболчи ўтган мавсумда ижара асосида “Барселона”да ўйнаган эди. Каталонияликлар унинг ижарасини чўзишга уриниб кўрди. Бироқ футболчининг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи “Челси”ни “Барса”нинг таклифи қониқтирмади.
Натижада “аристократлар” ёзда Канселуни “Ал-Ҳилол”га 25 миллион евро эвазига трансфер қилиб юборди.
Каселу “Ал-Ҳилол”га келганидан бери 19 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, битта гол ва сакизта ассист муаллифи ҳам бўлди. Унинг шайхлар билан келишуви 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Фикрлар