Мени “Челси”га мажбуран олиб келишди

“Челси” мутсаддилари таркибдаги кадрлар муаммоси туфайли ижарадаги ўйинчилардан бирини қайтарди.

Улар Бразилияга жўнатилган ҳимоячи Роберт Кенедини ижара муддати тугамай туриб, Лондонга чақириб олди.

Клубнинг зудлик билан қабул қилган бу қарори Кенедига ёқмади. У мавсумни “Фламенго” клубида ўтказиб, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқчи эди.

Бундан ташқари, “аристократлар”нинг кутилмаган қарори “Фламенго” хўжайинларига ҳам ёқмаган.

Бироқ, “Челси” қлган ишини Кенеди “Фламенго”да кутилган даражада кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётгани билан изоҳлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!