Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мени "Реал"дан кетказишга шошилманглар!

Иссиқ ўрнини бермоқчи эмас

Франциялик ярим ҳимоячи Эдуарду Камавинга Мадриднинг «Реал» жамоасида қолиш ва асосий таркиб учун курашиш ниятида экани маълум қилинди.

 Бу ҳақда ижтимоий тармоқ X'да Instant Foot саҳифаси хабар берди.

Манбаларга кўра, футболчининг жамоадан кетиши фақат икки шарт бажарилган тақдирдагина кўриб чиқилиши мумкин: «Реал» раҳбариятини қониқтирадиган молиявий таклиф тушиши ва Камавинганинг ўзи ҳам клубда қолиш борасидаги ҳозирги фикрини ўзгартириши керак бўлади.

2025/2026 йилги мавсумда Эдуарду Камавинга барча мусобақалар доирасида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

 Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ