Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Мэнни Пакьяо апрелда рингга чиқади

Изоҳлар: 0

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяонинг навбатдаги жанги 2018 йил апрел ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда. "Пакмэн" бундан олдинги жангини июлда австралиялик Жефф Хорнга қарши ўтказиб, очколар бўйича имкониятни бой берган.

– Биз апрелда бўладиган жанг санасини аниқлаштиришни мақсад қилганмиз, – дея боксчининг промоутери Боб Арумнинг сўзларини келтиради Boxing Scene нашри. – У андеркард жангида рингга чиқишни хоҳламайди. У жанг қизиқарли бўлади деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Пакьяо ўтказилган жангларида 59 ғалаба қозонган бўлса (38 нокаут), 7 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.

>>> Пакьяо президент бўлиши мумкин

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ