Мэнни Пакьяо: Жефф Хорнга қарши реванш жангига тайёрман

Ярим ўрта вазн тоифасининг WBO камари собиқ жаҳон чемпиони 38 ёшли филиппинлик Мэнни Пакьяо австралиялик Жефф Хорнга қарши кечган жангидаги ҳакамларнинг қарорини ҳурмат қилишини айтиб ўтган. У шунингдек, реванш жангига тайёр эканлигини ҳам маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, жанг Хорннинг ватанида, Брисбенеда бўлиб ўтди. Ҳакамлар бир овоздан 117-111, 115-113, 115-113 ҳисобларида унинг ғалабасини маъқуллашди.

– Бу ҳакамларнинг қарори. Мен бунга розиман ва ҳурмат қиламан.Сўзсиз реванш жангига тайёрман. Шартномамизда ҳам шундай шарт бор. Шундай экан бундан муаммо чиқмайди, – дейди Пакьяо ESPN US нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!