Мераб Двалишвили: "О‘Мэлли ҳар доим менинг чақирувларимни жавобсиз қолдирган!"
Мераб Двалишвили: "О‘Мэлли ҳар доим менинг чақирувларимни жавобсиз қолдирган!"
Биринчи енгил вазннинг (-61 кг.) иккинчи рейтинг поғонасидаги жангчи, грузиялик кардио машина Мераб Двалишвили (16-4) ўз вазнининг янги чемпиони Шон О‘Мэлли (17-1, 1NC) ҳар доим унинг чорловларини эътиборсиз қолдирганини маълум қилди:
"2018-йилдан бери UFC‘да ғалаба қозониб келарканман, ҳар битта жангимдан кейин камида бир маротаба Шонни жангга чақирганман. Мен учун ҳозир камар жанги муҳим. Ҳа, у олдин дўстим ва жамоадошим Алджамэйн Стерлингга тегишли эди. Шунинг учун мен у пайтлари чемпионлик жанги ҳақида оғиз очмадим. Лекин, ОАВ бу маълумотларни бошқа талқин қилган. Мабодо, Шон Алджога қарши зудлик билан реванш жангини ташкил қилинишини хоҳламаса, унда мана мен ушбу жангга тайёрман. Менимча, бу бўйича бошқа саволлар бўлмаса керак!"
Фикрлар