Мераб Двалишвилининг ҳукмронлиги давом этади, Алекс Перрейра чемпионлик камарини қайтариб олди!

  • 5 октябрь, 08:34
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ҳозиргина "UFC 320" турнири ўз ниҳоясига етди.

Tecno

Оқшомнинг марказий жангида россиялик Магомед Анкалаев бразилиялик Алекс Перрейра билан реванш ўтказди.

Қуйида барча натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

 

Прелим:

Вероника Харди ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (30-27, 30-27, 30-27)  Броган Уолкерни мағлуб этди;

Рамиз Брахимай 1-раундда Остин Вандерфордни сабмишн орқали енгди;

Фарид Башарат ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (29-28, 29-28, 29-28) Крис Гутьеррес устидан ҳалаба қозонди;

Ян Сантос очколар бўйича (29-28, 29-28, 29-28) Мэйси Чиассонни таслим этди;

Пуна Сориано ҳакамлар қарорига кўра (30-27, 30-27, 30-27) Николай Веретенниковдан устун келди;

Эдмен Шахбазян 1-раунднинг сўнгги сониялирида Андре Мунизни нокаутга учратди;

Якоб Виклаж очколар ҳисобида Патчи Миксни енгди;

Даниэль Сантос 2-раундда Ю Сан Юни нокаутга учратди;

Атеба Готье 1-раунддаёқ Трестон Вайнсни финиш қилди;

 

Асосий кард:

Жо Пайфер 2-раундда Абусупьян Магомедов устидан сабмишн эвазига ғалаба қозонди;

Юссеф Залал 1-раундда Жош Эмметтни сабмишн орқали талсим этди;

Иржи Прохазка 3-раундда Халил Раунтрини нокаут қилди;

Мераб Двалишвили ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (49-45, 49-45, 49-46) Кори Сэндхагенни мағлуб этиб, чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди;

Алекс Перрейра 1-раунддаёқ Магомед Анкалаевни нокаутга учратиб, ярим оғир вазндаги UFC камарини қайтариб олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!