Мераб Двалишвилининг мураббийи: “Мераб реваншда Умар Нурмагомедовни йўқ қилади”

  • 6 октябрь, 18:53
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ўта енгил вазн(61 кг)да UFC чемпиони Мераб Двалишвилининг мураббийи Жон Вуд шогирдининг россиялик Умар Нурмагомедовга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди.

Tecno

“Менимча, реваншда Мераб Умарни йўқ қилади. Бу сафар Нурмагомедовга жуда қийин бўлади. Ўшанда Двалишвили касал ва жароҳат билан октагонга чиқиб, барибир ғалаба қозонганди. Реваншда эса биз финишни кўрамиз”, — деди Вуд "Submission Radio" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Двалишвили ва Нурмагомедов ўртасидаги тўқнашув "UFC 311" турнирида бўлиб ўтган ва унда грузиялик ҳакамларнинг якдил қарорига кўра зафар қучганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!