"Мерган" - нишонни топди

АПЛ 36-туридан ўрин олган "Челси" - "Вест Хэм" баҳсида "аристократлар" футболчиси Николас Жексон иккита гол ва битта ассист муаллифига айланди (5:0). Қайд этиш лозим, сенегаллик футболчи бир неча кун аввал бўлиб ўтган "Тоттенхэм"га қарши беллашувда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйганди. 

Мавсум аввалида анчагина ёмон статистика қайд этиб, вазиятларни кўкка совуриши билан клуб мухлисларининг эътирозига сабаб бўлган футболчи охирги учрашувларда анчагина сермаҳсуллик намойиш этмоқда. Футболчининг айни дамда "трансфермаркт" порталидаги баҳоси ҳам 35 миллион еврони ташкил этади. 

Умуман олганда, Жексон жорий мавсум АПЛда 13 та гол ва 5 та ассист қайд этган. У Палмердан кейин "аристократлар"нинг энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турибди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!