Месси, Неймар, Мбаппе. Ёзда булардан камида биттаси Парижни тарк этади

  • 26 Feb 20:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ёзги трансфер ойнаси учун режалар тузмоқда.

Tecno

Лига 1 гигантининг қатарлик эгалари ёз охиригача маошларни 30 фоизга қисқартиришни кутмоқда. Клуб молиявий фейр-плей билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш бўйича UEFA билан келишув доирасида харажатларни сезиларли даражада камайтириши муҳим, деб ёзади нуфузли "The Times" нашри.

Манбанинг қайд этишича, ҳозирги вазият туфайли уч асосий ҳужумчилардан камида биттаси Парижни тарк этади. Лионель Мессининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди ва аргентиналик футболчи ҳалигача клуб билан янги шартнома борасида келишиб олгани йўқ.

Килиан Мбаппе "Реал" билан мунтазам равишда алоқада бўлиб турибди. Неймар эса премьер-лига грандларида ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлиб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!