Месси 11 ўйинда Роналду 121 учрашувда эплай олмаган ишни уддалади
«Интер Майами» Кубок Кампеонес доирасидаги баҳсда Мексиканинг «Крус Асуль» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувда 39 ёшли ҳужумчи Лионель Месси бир гол урди ва бир голли узатма муаллифига айланди. Унинг аниқ пасини собиқ «Реал» яримҳимоячиси Каземиро голга айлантирди.
The Touchline саҳифаси маълумотига кўра, бу Мессининг Каземирога «Интер Майами» сафидаги 11 ўйинда берган учинчи голли узатмаси.
Шу тариқа Лионель бразилиялик яримҳимоячига Криштиану Роналдуга қараганда кўпроқ ассист берди. Роналду Каземиро билан бирга майдонга тушган 121 ўйинда унга бор-йўғи икки марта голли пас узатган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Каземиро бир вақтлар Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда «Манчестер Юнайтед» сафида бирга ҳаракат қилишган.

Фикрлар