Месси 1176-ўйинда 930-голини урди, Роналдуда қанча?
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасидаги «Сан-Диего»га қарши ўйинда жамоаси дарвозасига жарима зарбасидан гол урди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
Бу 39 ёшли аргентиналик юлдузнинг профессионал фаолиятидаги 930-голи ҳисобланади. Месси ҳозирга қадар 1176 та расмий ўйин ўтказган ва шу вақт ичида жамоадошларига 424 марта гол уришга ёрдам берган.
Қиёс учун, 41 ёшли «Ал-Наср» форварди Криштиану Роналду фаолияти давомида 1337 учрашувда майдонга тушиб, 979 та гол муаллифи бўлган ва 261 марта голли пас берган.

Фикрлар