Месси 35-совринига эга бўлди. Энди у “Барса”да қоладими?

“Барселона” Испани кубоги финалида “Атлетик” жамоасини мағлубиятга учратди. Каталонияликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган финалга Лионель Месси ўз дубли билан мантиқий якун ясади.

Шу тариқа, бош мураббий Рональд Куман “Барса”даги биринчи, жамоа сардори Лионель Месси 35-совринига эга чиқди. Умумий ҳисобда, аргентиналик ҳужумчи “Барселона” сафида 10 карра Испания чемпиони, 7 карра кубок соҳиби, 8 бор Суперкубок эгаси бўлган. Халқаро миқёсда эса каталонияликлар билан тўрт маротаба Чемпионлар лигаси, уч марта Европа Суперкубоги ва уч бора клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Испания кубогидаги ғалабадан сўнг, “Барселона” президенти Жоан Лапорта бу соврин Мессининг клубда қолишига хизмат қилишини айтди.

- Лео – жаҳоннинг энг зўр футболчиси. Унда клубда қолиш истаги уйғонганига аминман. Биз ҳам Мессининг шу ерда ўйнашини истаймиз. Бунинг учун қўлимиздан келганини қиламиз, - деди Лапорта.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар