Месси Америка кубоги тарихига кирди
Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг Америка кубоги финалидаги Колумбияга қарши баҳсини асосий таркибда бошлади.
Учрашувнинг бошланиши Тошкент вақти билан 05:00 га белгиланганди, бироқ мухлисларнинг тартибсизликлари туфайли ўйин бошланиши бир неча бор қолдирилди.
Opta статистик портали хабарига кўра, Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси XXI асрда Америка Кубоги финалида асосий таркибда майдонга тушган энг кекса футболчига айланди. Лионель ҳозир 37 ёшу 20 кунлик. Мессининг ўзи ҳам тан олганидек, жорий Америка кубоги унинг учун сўнггиси бўлади.
Фикрлар