Месси АҚШда ўзини нима қийнаганини ошкор қилди

Европа футболини тарк этиб, “Интер Майами”га кўчиб ўтган Лионель Месси АҚШда қандай қийинчиликларга дуч келганини айтиб берди.

- Бошида бу ернинг иссиғи ва шу каби омилларга мослашиш анча қийин кечди. Лекин ҳозир кўникиб қолдим ва ўзимни қулай ҳис қиляпман. Ҳозир келганимдан бахтиёрман.

Бу ерга келиш оилавий қароримиз эди. Рафиқам ва фарзандларим ҳам шуни истаганди. Бизга шаҳар ёқди ва мухлислар муносабатидан мамнунмиз. Илк кунлардан улар бизни меҳр-муҳаббат билан кутиб олди ва мослашишимизни анча енгиллаштирди, - деди Лионель Месси.

Месси “Барселона”да узоқ муддат ўйнаганидан кейин ПСЖга кўчиб ўтганди. Ўшанда аргентиналик юлдуз янги муҳитга мослашишга анча қийналган ва ўйинида сезиларли даражада пасайиш кузатилган эди.

“Интер Майами”да ундай бўлмади. Лео янги жамоасида олтита учрашувда тўққизта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
18/08/2023 22:27
Мессида, - у.