Месси Аргентинанинг энг расво ўйинчисини кимлигини айтди

Chery Tigo 7 PRO

“Интер Майами” юлдузи Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги энг яқин дўстлари кимлиги ва уларнинг ўзига хосликлари ҳақида гапириб берди.

- Николас Отаменди терма жамоадагилар орасида энг зўр кийинадиган футболчи. Анхель ди Мария мате ичимлигини зўр тайёрлайди. Жамоамизда энг интизомсизи Родриго Де Пауль бўлади, - деди Лионель Месси.

Айни пайтда аргентиналиклар Америка кубоги чемпионлик унвонини ҳимоя қилмоқда.

Аргентина терма жамоаси қитъа чемпионатида 15 маротаба ғолиб чиққан ва бу кўрсаткич бўйича Уругвай билан биринчи ўринни бўлишиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!