Месси "Барселона"дан кетадими? Роналдо бу саволга жавоб берди

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо аргентиналик форвард Лионель Мессининг "Барселона"дан кетиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Жамоадаги муаммоларни инобатга олган тақдирда ҳам, унинг “Барселона”ни тарк этиш эҳтимоли жуда кам. Месси – жамоа етакчиси. Мен “Барса”нинг ўрнида бўлганимда, ҳар қандай шароитда ҳам, уни қўйиб юбормаган бўлардим.

Леонинг клуб билан муносабатлари жуда яхши ва у бу бошқа жамоага ўтишни хоҳлайди, деб ўйламайман”, - дейди Роналдо.

33 ёшли Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2003 йилдан буён асосий таркибда тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Real M.Nasaf.Mash'al
23/08/2020 12:09
Boshqa kulubga uynaylolmaydiyamda . bunga misol Argentina termasi.