Месси: Болалигимдан тушундимки, инсон кўпроқ мағлубиятни, камроқ ғалабани кўради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси етакчиси, 39 ёшли ҳужумчи Лионель Месси болалигидан футбол орқали қандай ҳаётий сабоқ олгани ҳақида гапириб берди.

«Болалигимизданоқ катта иштиёқ ва ҳавас билан футбол ўйнардик — мактабда, кўчада, маҳалламизда. Ҳеч қачон босим ҳақида ўйламасдик. Футбол — жамоавий ўйин, рақиб ҳам ҳар доим ғалаба қозонишни истайди. Ҳар доим ҳам юта олмайсан. Мен жуда эрта тушундимки, инсон кўпроқ мағлубиятни, камроқ ғалабани кўради. Шу нарса менинг шахс сифатида ва футболчи сифатида шаклланишимга ёрдам берди», — деди Месси Fanatics Fest тадбирида.

Якшанба, 19 июль куни Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати финалида иккинчи бор кетма-кет майдонга тушади — бу сафар рақиб Испания терма жамоаси бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!