Месси дубль қайд этиб, Роналдуни қувяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лионель Месси ўзининг профессионал карьерасида урган голлари сонини 934 тага етказди. Аргентиналик юлдуз МЛСнинг навбатдаги турида «Ди-Си Юнайтед»га қарши ўйинда дубль қайд этди.

Учрашув «Интер Майами» учун йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунланди. Мессидан ташқари, унинг «Барселона»даги собиқ жамоадоши Луис Суарес ҳам икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Уругвайлик форвард ҳисобни очди ва майдон эгалари устунлигини оширди, Месси эса жамоасининг учинчи ва тўртинчи голларини урди.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашган эди. У Бенинга қарши ўтказилган сўнгги ўйинида икки бор голли узатма берди ва бир марта пенальтини аниқ амалга оширди. Бу учрашувда Аргентина 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Ўйин Буэнос-Айресдаги «Монументаль» стадионида 85 минг томошабин кўз ўнгида бўлиб ўтди.

Айни пайтда Криштиану Роналду ҳисобида 980 та гол мавжуд. У яқинда «Ан-Наср» сафидаги навбатдаги учрашувда ҳам гол урган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!