Месси: Ҳамма Аргентинани мағлуб этишни истайди

Лионель Месси ЖЧ-2026 саралашида Эквадор устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди 

"Қийин ва шиддатли ўйин. Мен бироз чарчагандим. Шу сабабли, алмаштирилдим. Умуман олганда, ўзимни яхши ҳис қилдим. 

Бугун ўтказилган ўртоқлик учрашувларида ҳеч ким бўшашмаётгани яққол кўринди. Ҳамма Аргентинани мағлуб этишни истайди. 

Яқинда жаҳон чемпиони бўлдик, аммо кўп нарса аллақачон содир бўлганга ўхшайди. Биз олдинга интилишда давом этишимиз, курашишимиз ва навбатдаги жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак. 

Саралаш турнирида қийин ўйинлар борлигини биламиз. Эквадорда жуда яхши футболчилар бор. Улар нима қилаётганларини билишади ва уларнинг жисмоний ҳолати ҳам жуда яхши", - деди форвард. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!