Месси жамоаси Манчестердан футболчи чақирди
Лионель Месси тўп тепаётган “Интер Майами” клуби Европа футболида порлаган ўйинчиларни ўзига жалб этишни давом эттирмоқда.
Жорий мавсум якунланиши билан “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишга қарор қилган ярим ҳимоячиси Каземиро “Интер Майами”дан таклиф олди.
Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Флоридаликлар мутасаддилари бразилиялик футболчининг вакиллари билан аниқ музокараларни бошлади ва Каземирога маъқул келадиган таклиф берилишини маълум қилди.
Каземиронинг ўзи ҳам “Интер Майами”га ўтишга очиқ, бироқ кўп нарса бошқа даъвогарлар томонидан таклиф қилинадиган шартнома муддати ва молиявий шартларига боғлиқ бўлади.
34 ёшли футболчига Европада ҳам, Саудия Арабистонида ҳам чорловлар давом этмоқда. Каземиро учун шартнома шартлари муҳим аҳамият касб этади.
Фикрлар