Месси ЖЧ-2022 финалида хет-трик қайд этган Мбаппе ҳақида гапирди

ПСЖ клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Париж клубидаги жамоадоши Килиан Мбаппенинг ЖЧ-2022 финалидаги ўйини ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Айтиш керакки, ҳал қилувчи баҳсда Аргентина Францияни мағлубиятга учратди (3:3, пенальтилар сериясида – 4:2), Мбаппе эса шу куни хет-трик қайд этди.

“Жаҳон чемпионатининг финал ўйини бутунлай ақлдан оздирадиган даражада эди. Мбаппе учта ажойиб гол урди. Айниқса, ушбу хет-трикдан кейин чемпион бўлмагани ҳақиқий “жиннилик”. Лекин у аллақачон жаҳон чемпиони бўлган, шунинг учун у бу нималигини билади. У билан бир жамоада ўйнаш менга ёқади. Умид қиламанки, биз ПСЖда бирга муваффақият қозонамиз”, - дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтирган француз клуби матбуот хизмати.

35 ёшли Месси жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!