Аргентина терма жамоаси юлдузи Лионель Месси “Копа Америка-2024” унинг фаолиятида охирги қитъа чемпионати бўлишини таъкидлади.

- Ҳақиқат шуки, бу галги Америка кубоги биз учун жуда мураккаб бўлди. Чунки барча жамоаларнинг ўйини аввалгига қараганда тенглашиб, деярли бир хил даражага чиққан. Бу ердаги майдонларнинг ҳолати ёмон, ҳарорат жуда баланд.

Бу мен учун охирги Америка кубоги. Николас Отаменди ва Анхель ди Мария билан бирга сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаб бўлганмиз. Ҳозир терма жамоадаги сўнгги ўйинларимизни ўтказаётганимиз учун боримизни беряпмиз, - деди Лионель Месси.

37 ёшли футболчи халқаро миқёсида Аргентина терма жамоаси учун 186 та учрашувда 109 та гол урган. Терма жамоада кўп гол уриш бўйича Месси ўз ҳисобига 130 та гол ёздириб қўйган Криштиану Роналдудан кейин иккинчи ўринда қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!