Месси Кулибали трансферини тўхтатиб қўйди

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали трансфери бўйича келишувни якунлаш арафасида эди.

Бироқ, Лионель Месси атрофидаги вазият ўртага чиқиши билан манчестерликлар сенегаллик ҳимоячи трансферини тўхтатиб қўйди.

“Сити” раҳбарияти Кулибали трансферига Месси масаласи ҳал бўлганидан кейин қайтади. Чунки Хосеп Гвардиола эски шогирдини “шаҳарликлар” сафига чорламоқда. Агар Месси келадиган бўлса, “Манчестер Сити”нинг трансфер сиёсати бутунлай ўзгариб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!