Месси Майамидаги ҳаёт тарзи ҳақида гапириб берди
Лионель Месси Майамида куни қандай ўтаётгани ҳақида гапирди.
“Мен уйга соат 13:00'да қайтаман. Биз Антонелла билан тушлик қиламиз, кейин ухлаш ва телевизорда нимадир томоша қилиш учун борамиз. Биз сериаллар, фильмлар, нима бўлишидан қатъий назар томоша қиламиз.
Пешиндан кейин соат учда биз болаларни мактабдан олиб, машғулотларга олиб борамиз. Тьяго ва Матео футболни жуда яхши кўрадилар, улар футбол ўйнаб улғайишган.
Уларнинг "Интер Майами"да машғулот ўтказиши қулай. Сабаби, болалар мен билан бир жойда. Бу жуда ёқимли”, - деди Лионел Месси.
Фикрлар