Месси МЛСда навбатдаги рекордни ўрнатди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси кеча МЛСнинг финал босқичида "Нью-Инглэнд Революшн"га қарши ўйинда (6:2) захирадан майдонга тушди.

Аргентиналик футболчи 58-дақиқада учрашувга қўшилди, бироқ 78, 81 ва 89-дақиқаларда рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллаб, хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди. 37 ёшли суперюлдуз шу куни ўз номига ассист ҳам ёздириб қўйди.

MLS Communications маълумотларига кўра, Месси МЛС тарихида захирадан майдонга тушганидан сўнг "3+1" қайд этган биринчи футболчига айланди. Лионель жорий мавсум МЛСда 19 учрашувда 20 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. 

Бундан аввалроқ Месси кетма-кет иккинчи ўйинда хет-трик қайд этгани ҳақида ҳам хабар қилган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!