Месси нега жаҳон чемпионатида жамоадошини "аҳмоқ" деганди?
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль ЖЧ-2022 вақтида жамоа сардори Лионель Месси томонидан “аҳмоқ” деб ҳақоратлангани ҳақида гапирди.
- Биринчи турда Саудия Арабистонига мағлуб бўлганимиздан сўнг (1:2) Леонинг хонасида қоғозга 18 декабрь куни жаҳон чемпиони бўламиз, деб ёзгандим. Мен ўзимни ушлаб туролмай, чорак финалга чиққанимдан сўнг бу ҳақда айтдим. Мен у хурсанд бўлади деб ўйладим, лекин Месси қуйидагича жавоб берди: “Нега айтдинг, аҳмоқ! Энди мен бу ҳақда биламан”.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати финалида Аргентина Францияга қарши драматик ўйинда пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонди ва бош совринни қўлга киритди.
Фикрлар