
Месси ўз ёнига “Реал” юлдузини чақирди
“Реал”нинг энг садоқатли ўйинларидан ҳисобланган Лука Модрич Мадридни тарк этиб, фаолиятини уммонортида давом эттириши мумкинлигини айтилмоқда.
“Интер Майами” клуби хорватиялик юлдузни ўз таркибига қўшиб олишга тайёр. Клуб хўжайини Дэвид Бекхэм ҳам бу трансферни маъқуллади.
39 ёшли футболчи ҳамон юқори савияда ўйнаётган бўлса-да, Карло Анчелотти жамоасида унинг аҳамияти секин-аста пасайиб бормоқда. Шу боис, мадридликлар билан шартномаси якунланаётган Модрич келажаги ҳақида бир қарорга келиши керак.
“Интер Майами”нинг ўз даврида Европада порлаган юлдузлари – Лионель Месси, Луис Суарес, Жорди Альба ва Серхио Бускетс 2018 йилги “Олтин тўп” соҳибини жамоада кўришни истаяпти.
Фикрлар