Месси ўзига тупирган рақибга муносиб жавоб берди
2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи учинчи туридан ўрин олган Аргентина ва Парагвай ўртасидаги беллашувда ўзаро тортишувдан кейин Антонио Санабрия Лионель Мессининг орқасидан унга тупирган эди.
Месси бу ҳолатга изоҳ берди.
- Мен буни кўрмай қолдим. Кийим алмаштириш хонасида рақиб футболчиларидан бири менга тупирганини айтишди. Мен хатто унинг кимлигини ҳам билмайман. Уни кўрмадим. Мен айтишганини эшитдим холос.
Бу вазиятга эътибор қаратмайман, чунки чуқурлашсак, бу футболчи ҳамма жойга жар солиб, ўзини ҳаммага танитмоқчи бўлади. Ҳаммаси ўз ҳолича қолгани маъқул, - деди Лионель Месси.
Қизиғи шундаки, Антонио Санабрия ҳам “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2009-2013 йиллар давомида Каталония клуби тизимида ўйнаган.
Фикрлар