Месси қачонгача ўйнашини айтди

“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси жаҳон футболида деярли барча совринларни қўлга киритиб бўлганига қарамай, футбол ва ютуқлардан тўймаганини таъкидлади.

- “Интер Майами”га кўчиб ўтганим, кўпчилик ўйлаётгандек тез орада нафақага чиқишимни англатмайди.  Мен яна кўп йиллар давомида юқори даражада футбол ўйнай оламан.

Мен ёшим ўтиб бораётган бўлса-да, аввалгидек совринларга чанқоқман. Оилам кенгайиб боряпти ва уларнинг қўллаб-қувватлашини янада кўпроқ ҳис қиляпман. Шу боис, ҳали тўхтамайман, - деди Лионель Месси.

Фаолияти давомида саккиз маротаба “Олтин тўп” соҳиби бўлган 37 ёшли футболчининг “Интер Майами” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!