Месси қайтгани учун Гризманн кетади. Унга харидор кўп

Мессининг Каталонияда қолиши Антуан Гризманнинг режаларини ўзгартириб юборди. Аргентиналик ҳужумчининг кетишига ишонган Рональд Куман франциялик футболчига янги мавсумда етакчилик мавқеини бермоқчи эканини билдирган эди.

Клуб раҳбарияти Мессидан ташқари Филиппе Коутиньони ҳам олиб қолишга қарор қилганидан кейин Гризманн умидсизликка тушиб қолди. Антуан "Атлетико"дан “Барселона”га ўтганидан кейин айнан Месси уни қўллаб-қувватламагани учун кутилган даражада ўйин кўрсата олмаган эди.

Айни кучга тўлган франциялик тўпурарнинг ҳозир бозори чаққон. Гризманнга “Ливерпуль”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” жорий трансферлар мавсумида ўз сафига кўчиб ўтишни таклиф қилмоқда ва улар асосий таркибдан муқим жой беришга тайёр.

Айниқса, “Боруссия”дан Жейдон Санчони ололмаган "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Гризманни қўлга киритишни асосий мақсад қилиб белгилади.

29 ёшли ҳужумчининг каталонияликлар билан шартномаси 2024 йилгача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!