Месси рад этиб бўлмас таклиф олди. Унинг жавоби қандай бўлади?
“Барселона”дан кетган Лионель Месси ПСЖ билан шартнома борасида музокара ўтказаётгани ҳақида хабалар тарқатилган эди.
Маълумотларга қараганда, парижликлар аргентиналик юлдузни улар билан шартнома тузишга кўндириш учун ўта манфаатли таклифни илгари сурмоқда. Унга кўра, ПСЖ Мессига уч йиллик шартнома ва йилига 50 миллион евро маош ваъда қиляпти.
Шунингдек, Лионель Мессини ПСЖ билан ҳамкорлик қилишга унинг “Барселона”да бирга ўйнаган дўсти Неймар ва Аргентина терма жамоасидаги шериги Анхель Ди Мария ҳам кўндиряпти.
Месси ҳали бир қарорга келгани йўқ.
Фикрлар