Мессининг рафиқаси Роналдунинг севгилисига мурожаат йўллади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонела Рокуццо Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригесга янги кийим бренди муносабати билан юборилган совға учун миннатдорлик билдирди.

Антонела ўзининг инстаграм саҳифасида совғалар жойлаштирилган пушти рангли қутининг суратини жойлаб, постда Жоржинани белгилади. 

Роналдунинг рафиқаси яқинда спорт ва кундалик кийимлардан иборат шахсий брендини ишга туширган эди. Реклама кампанияси доирасида у Антонелага янги тўпламдан танланган кийим-кечаклар жойланган эксклюзив совға қутисини юборди.

- Катта раҳмат, Жоржина. Ҳаммаси жуда ажойиб.

Сенга барча ишларингда катта омад тилайман!, — деб ёзди Антонела  ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Иккиси гўзал ҳам аслида Аргентинадан (Жоржина Буэнос-Айресда туғилган). Улар шахсан деярли мулоқот қилмайди, омма олдида бирга кўрингани ҳам йўқ. Шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда самимий ва илиқ муносабатни сақлаб келмоқда.

2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган жаҳон чемпионати Месси ва Роналду учун сўнгги мундиал бўлиши мумкин. Турнир давомида ҳар икки юлдуз ҳам турли рекордларни янгилашда давом этмоқда, плей-офф босқичининг турли йўлакларида ўзгача «масофавий рақобат»ни олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!